Сузиш. Тошкентда III ўсмирлар Олимпия ўйинларига лицензия берувчи мусобақа бошланди

0
581
марта кўрилган.

Пойтахтимизда сузиш бўйича катталар, ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон очиқ чемпионати бошланди. 

23-27 февраль кунлари «Саҳоват спорт сервис» сузиш ҳавзасида ўтказиладиган мусобақада юртимизнинг барча вилоятларидан, шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон каби мамлакатлардан 400 нафарга яқин спортчи иштирок этмоқда. 
 
Эътиборли томони шундаки, ўсмирлар ўртасидаги баҳсларда  шу йилнинг октябрь ойида Буэнос-Айрес шаҳрида ўтказиладиган III ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи мусобақа бўлади. 
 
Маълумот учун, Аргентинада бўлиб ўтадиган  III ўсмирлар Олимпия ўйинларига қадар сузиш бўйича яна иккита лицензион мусобақа ўтказилади. Улардан бири апрель ойида Москва шаҳрида ташкил этилса, яна бирига май ойида Бангкок шаҳри мезбонлик қилади.
 
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизмати
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.