Андижон вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмасида Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг лойиҳаси доирасида семинар-тренинг ташкил этилди.
Унда мутахассислар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг жисмоний ва юридик шахслар билан тўғридан-тўғри мулоқотини кенгайтиришнинг муаммолари ва истиқболлари хусусида сўз юритдилар.
Семинар давомида ФЖШМҚМИ халқ билан билан мулоқотни ривожлантириш шўъбаси раҳбари Гулруҳ Агзамова фуқаролар билан ишлаш бўйича хоржий тажрибалар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қўрғонтепа туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Тоҳиржон Диканов давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг жойлардаги Халқ қабулхонаси билан ўзаро алоқалари хусусида фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Иштирокчилар икки кун давомида фуқаролар билан ишлашнинг психологик жиҳатлари, низоли вазиятларни хал қилиш йўллари, фуқароларнинг мурожатлари билан ишлаш бўйича билим ва кўникмаларини оширдилар.
Манба: Андижон вилояти ҳокимлиги