Каратэ. Икки нафар спортчимиз Марокашдаги «Premier League» мусобақасининг финалига чиқди

0
172
марта кўрилган.

Марокашнинг Работ шаҳрида каратэ бўйича нуфузли «Premier League» мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Ушбу турнирнинг йигитлар ўртасидаги баҳсларида юртимиздан икки нафар спортчи иштирок этмоқда. Эътиборлиси, уларнинг ҳар иккиси ҳам ҳозирча барча беллашувларда ғолиб бўлиб, финалгача етиб келишди. 

 -60кг вазн тоифасида жангларда иштирок этган Садриддин Сайматов Швейцария, Франция, Қозоғистон ва Тунис давлатларидан ташриф буюрган спортчиларни мағлубиятга учратиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Энди Сайматов олтин медаль учун туркиялик Айкут Каяга қарши жанг қилади. 
 
-75кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Достонбек Отаболаев Чили, Латвия, Венгрия, Франция вакилларидан устун келди. У ҳал қилувчи баҳсда  беш карра жаҳон чемпиони  озарбайжонлик Рафаэль Агаевга қарши баҳс юритади.
 
Аёллар ўртасидаги баҳсларда Баҳринисо Бабаева илк жангида имкониятни бой берди. Яна бир спортчимиз Барно Мирзаева эса ҳали турнирдаги иштирокини бошламади. 
 
Шуни алоҳида таъкидлаш қувончлики, бугунги кунгача «Premier League» мусобақаларида хеч қачон битта турнирда бирданига икки нафар каратэчимиз финал йўлланмасини қўлга киритмаганди. Олтин медаль соҳиби бўлишларида уларга омад тилаймиз.
 
Ж. Саъдуллаев тайёрлади.
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.