Ўқ отиш. Спортчиларимиз Қозоғистондаги халқаро турнирда муваффақиятли иштирок этмоқдалар

0
85
марта кўрилган.
Қозоғистонда пневматик қуролдан ўқ отиш бўйича “Олтин мерган” номли халқаро мусобақа давом этмоқда.
 
Баҳсларда мамлакатимизнинг етакчи спортчилари барча машқларда ғолиблик учун асосий даъвогарлар ҳисобланишади.
Кеча мерганлар қичик калибрли милтиқдан ўқ узиш бўйича маҳоратларини ишга солишди. Қизғин курашларга бой бўлган МВ9 машқларида (бунда спортчилар 50 метр масофада ётган ҳолда нишонга ўқ узишади) ҳам ғолиблик учун кураш кутилганидек  Ўзбекистон ва Қозоғистон спортчилари ўртасида кечди. 
 
Эркаклар ўртасида ғолиблик учун бўлган баҳсларда қозоғистонлик Илья Федин 624,4 очко билан олтин медални қўлга киритди. Ҳамюртимиз Роман Голошапов 623,5 очко билан кумуш медалга сазовор бўлди. 
 
Аёллар ўртасидаги мусобақаларда эса ҳамюртимиз Сакина Мамедова энг яхши натижани қўлга киритди. У 620,8 очко тўплаб барча рақобатчиларини ортда қолдиришга муваффақ бўлди.
 
 
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.