«Олтин мерган». Спортчиларимиз жуфтлик баҳсларида совриндор бўлишди

0
120
марта кўрилган.
Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ўқ отиш бўйича “Олтин мерган” халқаро турнири якунига етди. 
 
Мусобақанинг сўнгги кунида микст йўналишида беллашувлар ташкил қилинди. Унда спортчиларимиз Сакина Мамедова ҳамда Вадим Скороваровлар 430,5 очко жамғариб, бронза медалларини қўлга киритдилар. Дастлабки икки ўрин эса мезбон спортчиларга насиб қилди. 
 
Эслатиб ўтамиз, бунгача турнир давомида яккалик баҳсларида Сакина Мамедова олтин, Роман Голошаповлар кумуш медаллари соҳибига айланган эдилар. 
 
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.