Урганч шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Мусобақада иштирок этаётган спортчимиз Нигора Абдуллаева (-44кг) олтин медалга сазовор бўлиб, терма жамоамиз ҳисобига дастлабки медални қўшиб қўйганди.
-48кг вазн тоифасидаги баҳсларда иштирок этаётган Зуҳра Отажонова даст кўтаришда 63кг, силтаб кўтаришда эса 83кг, умумий ҳисобда 146кг тошни ўзига бўйсундира олди ва кумуш медални қўлга киритди.
Ушбу вазн тоифасида биринчи ўринни вьетнамлик Дин Ти Пам (161кг) қўлга киритган бўлса, бронза медали Ҳиндистон вакиласи Снеа Сорен (145кг)га насиб қилди.
Маълумот учун, Урганчдаги Осиё чемпионатида шу йил октябрда Аргентинада бўлиб ўтадиган III ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланмалар берилиши ҳам аниқланади.