Ўзбекистон ҳарбий мусиқаси Пекинда олқишланди

0
165
марта кўрилган.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий оркестри 22-27 апрель кунлари Пекин шаҳрида бўлиб ўтаётган «Тинчлик бурғуси» ҳарбий оркестрлар халқаро фестивалида иштирок этмоқда. 

Ўзбекистон делегацияси таркибида Марказий ҳарбий оркестр санъаткорларидан ташқари Мудофаа вазирлигининг Марказий ашула ва рақс ансамбли вакиллари ҳам бор. 

Ўзбекистонлик ҳарбий мусиқачилар 24 апрель куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, «Дўстлик» ордени соҳиби, истеъфодаги полковник Павел Макаров раҳбарлигида концерт берди. Юртдошларимиз репертуарида “Буюк ипак йули” марши, шунингдек, “Саламанка”, “Соррентога қайтиш” мусиқий композициялари, машҳур “Синг-Синг” жаз асари ўрин олган. Балет жамоаси ижросида “Оқ лолалар” миллий асари намойиш қилинди. 

Фестивалнинг сўнгги кунида мамлакатимиз ҳарбий оркестр мусиқачилари миллий “Лазги”ни ижро этиб, ўз ижодий репертуаридаги янги чиқишлар билан мусиқа ихлосмандларини хурсанд қилади. 

Аблай Камолов, ЎзА
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.