Ўзбекистон ва Туркия ўртасида Стратегик шериклик олий кенгаши тузилади

0
115
марта кўрилган.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ўтган брифингда маълум қилди.  

Музокаралар халқларимиз ўртасидаги азалий дўстлик ва қардошлик анъаналарига мос ҳолда, очиқ, сермазмун ва самарали бўлди. Ҳамкорлигимизнинг бугунги ҳолати холисона баҳоланиб, унинг устувор йўналишлари ва истиқболдаги вазифалари аниқ белгилаб олинди. Икки давлат раҳбарлари раислигида Стратегик шериклик олий кенгаши тузиш бўйича келишувга эришилди, деди давлатимиз раҳбари.  

Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича томонларнинг ёндашувлари ўхшаш ва муштарак экани таъкидланди.

Биз Туркия Республикасига улкан сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий салоҳиятга эга бўлган, халқаро майдонда обрў-эътибори тобора ортиб бораётган йирик давлат сифатида қараймиз. Ота юртингиз – Ўзбекистоннинг эшиклари сизлар каби яқин қардошларимиз учун доимо очиқ, деди Шавкат Мирзиёев.

Режеп Таййип Эрдоған музокаралар ўзаро англашув, манфаатдорлик ва ишонч асосида ўтганини, Туркия ва Ўзбекистон ҳамкорлиги янада мустаҳкамланиб, стратегик даражага кўтарилганини таъкидлади. Кўлами ва аҳамияти катта бўлган келишувларга эришилганидан, эртага Бухородаги муборак қадамжоларни зиёрат қилажагидан бахтиёр эканини билдирди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.