Туркия Республикаси Президенти Ражаб Таййип Эрдоғаннинг мамлакатимизга давлат ташрифи самарали ва мазмунли бўлди.
Давлат раҳбарларининг Кўксаройда бўлиб ўтган музокаралари натижасида 25 та ҳужжат имзоланди. Экспомарказда икки мамлакат ишбилармонлари 3 миллиард долларлик келишувларга эришди. Бухоро зиёрати учрашувларга қўшимча мазмун бахш этди.
Шунинг билан Туркия Президентининг мамлакатимизга ташрифи ниҳоясига етди.
Ражаб Таййип Эрдоғанни Бухоро халқаро аэропортида Президент Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди.