Туркия Президентининг ташрифи якунланди

0
87
марта кўрилган.

Туркия Республикаси Президенти Ражаб Таййип Эрдоғаннинг мамлакатимизга давлат ташрифи самарали ва мазмунли бўлди. 

Давлат раҳбарларининг Кўксаройда бўлиб ўтган музокаралари натижасида 25 та ҳужжат имзоланди. Экспомарказда икки мамлакат ишбилармонлари 3 миллиард долларлик келишувларга эришди. Бухоро зиёрати учрашувларга қўшимча мазмун бахш этди.

Шунинг билан Туркия Президентининг мамлакатимизга ташрифи ниҳоясига етди. 

Ражаб Таййип Эрдоғанни Бухоро халқаро аэропортида Президент Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.