Шавкат Мирзиёев Покистон Президенти билан учрашув ўтказди

0
110
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 июнь куни Циндао шаҳрида Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусайн билан учрашув ўтказди.

Шавкат Мирзиёев Мамнун Ҳусайнни Покистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлгани билан табриклаб, бу мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни янада кенгайтиришда муҳим омил бўлишини таъкидлади.

Учрашувда савдо, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунинг билан Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга ташрифи ниҳоясига етди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.