Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 21 июнь куни «Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорга имзо қўйди.
Ушбу ҳужжат халқаро муносабатлар соҳасида дипломатик, бошқарув кадрларини ва мутахассисларни танлаш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш, улар малакасини ошириш тизимининг самарадорлигини тубдан ошириш, мамлакатнинг ташқи иқтисодий ва ташқи сиёсий фаолиятини илмий-методологик ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятнинг устувор йўналишларини амалга оширишда унинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5400-сон Фармони ижросини бажариш мақсадида қабул қилинди ҳамда университетнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгилаб берилди.