Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятига оид қарор

0
156
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат  Мирзиёев 2018 йил 21 июнь куни «Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорга имзо қўйди.

 Ушбу ҳужжат  халқаро муносабатлар соҳасида дипломатик, бошқарув кадрларини ва мутахассисларни танлаш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш, улар малакасини ошириш тизимининг самарадорлигини тубдан ошириш, мамлакатнинг ташқи иқтисодий ва ташқи сиёсий фаолиятини илмий-методологик ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятнинг устувор йўналишларини амалга оширишда унинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5400-сон Фармони ижросини бажариш  мақсадида қабул қилинди ҳамда университетнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгилаб берилди. 

Қарора кўра Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимига киради. Шунингдек, қуйидаги йўналишлар бўйича мутахассислар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакаси оширишни, юқори даражада фундаментал ҳамда илмий-амалий тадқиқотлар олиб борилишини таъминлайдиган асосий олий таълим муассасаси ҳисобланади:
 
халқаро иқтисодиёт ва менежмент;
халқаро муносабатлар ва сиёсий фанлар;
халқаро оммавий ва хусусий ҳуқуқ;
гид ҳамроҳлиги ва таржимонлик фаолияти.
 
Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан  Ўзбекистон Республикаси ҳукумати   порталида танишиш мумкин.
 
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.