Ўзбекистон Республикаси ўн бешинчи ялпи мажлисида Сенат ваколатларига кирадиган 23 масала, шу жумладан, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини оширишга, халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурини изчил ижро этишга қаратилган 10 қонун кўриб чиқилди.
Сенаторлар томонидан қабул қилинган қарорлар халқаро ҳамкорликни кенгайтиришда, мамлакатимиз ён-атрофида хавфсизлик муҳитини яратишда, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари кафолатларини янада мустаҳкамлашда, мамлакатимизда барқарорлик ва фаровонликни таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.