2018 йилнинг 12 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Абдужабар Абдувахитов бошчилигидаги делегация Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ўринбосарлари даражасида ШҲТнинг халқаро фаолият масалалари бўйича маслаҳатлашувларида иштирок этди.
Москва шаҳрида Ҳиндистон, Покистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон ТИВ вакиллари томонидан халқаро муносабатлар ривожланишининг ҳозирги шароитларида ШҲТ олдида турган асосий вазифалар юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, ШҲТга аъзо давлатларнинг долзарб минтақавий ва глобал муаммолар бўйича келишилган мавқеъларини амалий тадбиқ этиш, бошқа кўп томонлама тузилмалар, аввало БМТ, ASEAN, МДҲ, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш билан алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.