Оммавий ахборот воситаларида “Демократия ва инсон ҳуқуқлари” мавзуси

0
290
марта кўрилган.

Хоразм вилоятида 3 август куни “Демократия ва инсон ҳуқуқлари” нодавлат институти томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда судьялар олий Кенгаши билан ҳамкорликда “Ўзбекистон суд-ҳуқуқ идоралари фаолияти ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий ислоҳотлларга оид хабардорлигини оширишда оммавий ахборот воситаларининг роли” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Семинар-тренингда туманлардаги адлия бўлимлари раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, вилоятда фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари вакиллари, “Демократия ва инсон ҳуқуқлари” Институтининг вилоят филиали ходимлари иштирок қилишди.

Тадбирда мамлакатимиздаги суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, хусусан Хоразм вилоятидаги суд идораларининг ва оммавий ахборот воситалари олиб бораётган ишлари таҳлил қилиниб, ўзаро тажриба алмашилди.
“Демократия ва инсон ҳуқуқлари” Институти директори С.Ходжаева, Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультьети профессори, филология фанлар доктори, “Демократия ва инсон ҳуқуқлари” Институтининг эксперт гуруҳи раҳбари Ё.Маматова, вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ф.Эшназаров ва вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи Д.Бекчановалар табрик сўзи билан чиқдилар.

Шунингдек, иштирокчилар томонидан кичик гуруҳлар ташкил қилиниб “Суд, адлия, прокуратура ҳамда ички ишлар органлари фаолияти очиқлигини таъминлашда анъанавий ва янги ОАВ роли”, “ОАВ да ҳуқуқий мавзуни ёритишнинг шакл ва усуллари”, Журналист суриштирувини амалга ошириш тамойиллари”, “Ҳуқуқий мавзуни ёритишда журналист фаолиятининг аҳлоқий меъёрлари” мавзуларида музокаралар олиб борилиб, суд-ҳуқуқ органлари ва ОАВ ўртасидаги кенг ҳамкорлик бўйича қўшимча медиа режалар ишлаб чиқилди.

Семинар-тренинг ўзаро қизғин савол-жавоблар асосида бўлиб ўтди.

Элёр Палванов,
Тошкент ахборот технологиялари университети
Урганч филиали талабаси

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.