Навоийшунос олима, Ўзбекистон Қаҳрамони Суйима Ғаниева вафот этди

0
416
марта кўрилган.

Мумтоз адабиёт соҳибаси, навоийшунос олима, Ўзбекистон Қаҳрамони Суйима Ғаниева 86 ёшида вафот этди.

Суйима Ғаниева 1932 йил Тошкентда туғилган. Ўрта Осиё давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг Шарқшунослик факультетида таълим олган. 1956 йилдан ЎзФА Тил ва адабиёт институтида, Тошкент Давлат консерваториясида, 1993 йилдан Тошкент Давлат шарқшунослик институтида ишлаб келган. 

Олима адабиётшунослик, матншунослик ва таржимачилик соҳасида яратилган 20 та китоб ва рисолалар, 300дан ортиқ мақола ва тақризлар муаллифидир.

Суйима Ғаниева Алишер Навоий асарларини нашрга тайёрлашга катта ҳисса қўшган олимадир. «Мажолис ун-нафоис»нинг илмий-танқидий матнини, «Навоий дастхати» китобини ўқувчилар ҳукмига ҳавола этган. Алишер Навоий мукаммал асарлар тўплами (20 томлик)да у «Мажолис ун-нафоис», «Маҳбуб ул-қулуб», «Муншаот», «Вақфия», «Ҳамсат ул-мутаҳаййирин», «Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер», «Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад», «Назм ул-жавохир», «Муҳокамат ул-луғатайн» каби асарларни изоҳ ва таржималар билан нашрга тайёрланган.

1999 йилда Суйима Ғаниева «Эл-юрт хизмати» ордени, 2008 йилда «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирланган. Абу Райҳон Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти совриндори, Ўзбекистон қаҳрамони эди.

Суйима Ғаниева 1 сентябрь куни «Чиғатой» қабристонига дафн этилди.

Gujum. uz таҳририяти Суйима Ғаниеванинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.