АҚШ президенти Доналд Трамп Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин уни «қари» деб атаб “ҳақорат” қилганини айтган. “Ахир мен Кимни «пакана ва семиз» деб ҳақорат қилмайманку, нега Ким мени «қари «деб ҳақорат қилди? деб ёзади якшанба куни Вьетнамда бўлиб ўтган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик саммитидан сўнг ўз тwиттерида Д.Трамп. “Мен унинг дўсти бўлиш учун жуда кўп ҳаракат қиламан ва эҳтимол, келажакда дўстига айланарман! » деб қўшимча қилади президент.
Эслатиб ўтамиз, Д.Трамп аввалроқ Шимолий Кореянинг ядровий ва ракета дастурларини танқид қилган эди.
Шимолий Корея 3 сентябр куни олтинчи марта атом бомбаси синовини ўтказди ва БМТнинг янги санкцияларига дучор бўлди.
Шимолий Корея БМТ санкцияларига қарамай ўнлаб баллистик ракета синовларини ўтказди. Шимолий Кореа Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчиларининг адоватига қарши туриш учун қурол ишлаб чиқариш дастуридан ҳеч қачон воз кечмаслигини айтганди.
Қўшма Штатлар эса масалага дипломатик ечим топишни, лекин зарур бўлса, ҳарбий-жанговар ҳаракатларга ҳам тайёр эканлигини билдирган.
Сурат Reuters ахборот агентлиги сайтидан олинди.
Reuters ахборот агентлиги материаллари асосида тайёрланди.