БМТ Бош Ассамблеясининг 2007 йил 18 декабридаги йиғилишида 15 октябрь “Халқаро қишлоқ аёллари куни” деб эълон қилинган. Дунёнинг кўплаб давлатларида мазкур сана халқаро қишлоқ аёллари куни сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.
Аёллар ва қизларнинг қишлоқ ҳудудларидаги уй хўжаликлари ва ҳамжамиятларнинг барқарорлигини, қишлоқ аҳолисининг турмуш даражаси ва фаровонлигини оширишни таъминлашдаги муҳим ўрни тобора тан олинмоқда.
Аёллар асосан қишлоқ хўжалигидаги ишчи кучини, шу жумладан норасмий меҳнатнинг катта қисмини ташкил этади. Қишлоқ шароитида кўплаб аёллар оиладаги ва уй хўжалигидаги ишларнинг катта қисмини беминнат бажарадилар.
Шунингдек, улар қишлоқ хўжалигидаги ишлаб чиқаришни юксалтириш, озиқ-овқат ва овқатланиш хавфсизлиги таъминлаш, ер ва табиий ресурсларни бошқариш, ҳамда иқлим барқарорлигини таъминлашда ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар.