Замон билан ҳамнафас бўлиш яхши-да!

0
647
марта кўрилган.

Саудияда аёлларининг  кўпгина ҳуқуқлари чекланган. Масалан, саудиялик аёлларнинг машина ҳайдаш ҳуқуқи  берилганига эндигина икки йил бўлди.

Макка шаҳридаги аёллар мактабида 2002 йил март ойида юз берган ёнғин чоғида диний полиция ҳодимлари қизларнинг бош кийимсиз ва узун кўйлаксиз ташқарига чиқаришга рухсат этмади. “Тилсиз ёв” 15 нафар бегуноҳ ўқувчини ҳаётдан бевақт олиб кетди. Бундан ота-оналар қаттиқ изтироб чекишди.

Ҳукумат 2010 йилга келибгина ўт ўчирувчиларга қизларни ҳар қандай ҳолатда ҳам оловдан олиб чиқишга рухсат берди.

Саудияда аёлларнинг спорт билан шуғулланиши маъқул кўрилмайди. Спорт клубларига фақат эркаклар аъзо бўлиши мумкин. Оқибатда 41,4 фоиз хотин-қизлар семизликдан азият чекишмоқда.

Бироқ, аёллар барибир йўл топишга интилишаверишади. Масалан, 2012 йилги Лондон олимпиадасида илк бора саудиялик аёл ҳам иштирок этди.  Замон билан ҳамнафас бўлиш яхши-да!

Р. САПАЕВА  тайёрлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.