Билл Клинтон: Роза Паркс оддийгина жой бермаслиги ила бизга ҳуррият нималигини ўргатиб кетди…

1
78
марта кўрилган.

1955 йилда АҚШда бўлган воқеа мамлакат қонунларига ўзгартириш киритишни, ирқий ажратишлар бутунлай бекор қилинишини тақоза этди….

Қора танли 42 ёшли аёл Роза Паркс  ишдан уйига қайтаётиб автобусга минади ва бўш ўриндиққа бориб ўтиради.

Кейинги бекатда оқ танли бир эркак автобусга чиқиб, Розадан жой беришни талаб қилади. Ўша пайтда яъни бундан бор-йўғи 68 йил муқаддам АҚШ қонунчилигига асосан  қора танлилар оқ танлиларга жой берилиши тақозо қилинарди.

Роза қонунга хилоф вазиятни вужудга келтирди ва жой бермади. Автобусдаги  оқ танлилар тўполон кўтаришди. Ҳайдовчи автобусни тўхтатишга мажбур бўлди. Роза барибир ўрнидан турмади.

Бир неча дақиқадан сўнг полиция етиб келди ва Розани маҳкамага олиб кетишди. Аёлга жарима белгилашди. У эса жаримани тўлашдан ҳам бош тортди. Буни кўрган қора танлилар, ниҳоят, эрк учун бирлашдилар ва жамоат транспортларига чиқишдан бош тортишди.

Бир йилдан ортиқ муддатда  яъни 381 кун давомида бирорта ҳам қора танли жамоат транспортига чиқмади. Натижада 1956 йили АҚШ Олий Маҳкамаси жамоат транспортларида ирқий камситишларни ман қилишга мажбур бўлди. Орадан 8 йил ўтиб, 1964 йили АҚШда ирқий ажратишлар бутунлай бекор қилинди.

Аёл кишининг жазорати  туфайли АҚШ қонунларига ўзгартиришлар киритилгани ҳамда Роза Паркснинг ҳаёти, фаолияти ҳақида кўплаб мақолалар ҳам ёзилди. Ҳужжатли ва бадиий фильмлар  ишланган.

Ирқий камситилишга қарши чиқиб, фуқаролик ҳуқуқларига  ўзгартиришлар киритилиши ташаббусини бошлаб берган   Роза Паркс 25 октябрь 2005 йилда Мичиганда вафот этди.

 Ўшанда АҚШ президенти Билл Клинтон у ҳақда шундай деган эди: «Роза Паркс оддийгина жой бермаслиги ила бизга ҳуррият нималигини ўргатиб кетди…»

Дарҳақиқат, Роза Паркс  ташаббуси, саъй ҳаракати туфайли бугунги АҚШ болалари ирқидан қатъий назар бирга таълим олишади, дам олишади ва мамлакат ишларида тенг ҳуқуқли асосда иштирок этишади.

Р. ЗАРИПОВА

Ёйиш

1 мулоҳаза

  1. Роза Паркс ташаббуси ўрнак қилиб кўрсатишга муносиб. Сайтдаги ушбу мақолани ўқиб аёлларнинг янада жасоратли томонлари хақида маълумотга эга бўлдим. Раънохон опа рахбарлигидаги САЙТ жамоасига ижодий муваффақиятлар тилайман!

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.