2019-йилнинг 3-апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили этиб тайинланган Матилда Димовскани қабул қилди.
Матилда Димовска БМТ Тараққиёт дастури администратори Аким Штайнернинг уни Ўзбекистонга тайинлангани ҳақидаги мактубини тақдим этди.
Вазир М.Димовскани лавозимга тайинлангани билан табриклади ва унга муваффақиятлар тилади.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва БМТТД ўртасидаги муносабатларнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Қайд этилганидек, қабул қилинган 2017-2021-йилларда ривожланишнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини қоидалари Барқарор тараққиёт мақсадларига (БТМ) мос келади, бу ҳужжатлар бош тамойил — “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” тамойили бирлаштиради.
Вазир БМТ, жумладан БМТТДнинг экология муаммоларини ҳал этишга кўмаклашишга қаратилган саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади. Таъкидланганидек, БМТ шафелигида Оролбўйи учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик траст жамғармасининг ташкил этилиши улкан минтақанинг экологик муаммоларини ҳал этиш соҳасида муҳим воқеа бўлди.
Матилда Димовска мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнида БМТнинг фаол иштирок этиш мақсадини тасдиқлади ва 2016-2020-йилларда Ўзбекистоннинг ривожланиш мақсадларига кўмаклашиш бўйича БМТнинг Ҳадли дастурини (UNDAF) амалга ошириш жараёнини юқори баҳолади.
Анвар Илёсов олган сурат