Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати старт олди, деб хабар беради Миллий Олимпия Қўмитаси. Бугунги кун дастурида терма жамоамиз номидан Фанат Қаҳрамонов баҳс олиб борди.
-75 килограмм вазн тоифасида мўғилистонлик Даваням Давасуренга қарши баҳс олиб борган юртдошимиз ишончли ғалабани қўлга киритди. Қаҳрамонов иккинчи босқични 14 сентябрь куни австралиялик Адриан Каммаранога қарши ўтказади.