Бутунжаҳон болалар куни ва Халқаро ногиронлар куни ҳақида биласизми?

0
448
марта кўрилган.

БМТ Бош Ассамблеясининг ташаббуси билан  20 ноябрь – Бутунжаҳон болалар куни ва 3 декабрь  – Халқаро ногиронлар куни сифатида нишонланади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 1954 йилги резолюциясида 1956-йилдан бошлаб, 20-ноябрь санасини Бутунжаҳон болалар куни этиб белгилаш ва нишонлашни барча мамлакатларга тавсия этган. Шунингдек, 20 ноябрь санасида 1959 йилда «Бола ҳуқуқлари ҳақидаги Декларация», 1989 йилда «Бола ҳуқуқлари тўғрисида Конвенция» қабул қилинган.

БМТ Бош Ассамблеясининг  резолюцияси билан 3-декабрь – Халқаро ногиронлар куни сифатида белгиланган. Мамлакатимизда ҳам ижтимоий ҳимояга муҳтож, ҳаракати чекланган болаларга алоҳида ғамхўрлик кўрсатилади.

 «Ўзбекистон Республикаси ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида» ги Қонуни қабул қилинган.

Мамлакатимиз бўйлаб   ушбу саналарга  бағишлаб кўплпб тадбирлар уюштирилди. Жумладан,  Учтепа тумани Ахборот-кутубхона маркази билан ҳамкорликда  Учтепа туманидаги 199- Ихтисослаштирилган мактаби  ўқувчилари  учун гўзал  тадбир ўтказилди.

Барчиной ХЎЖАЕВА, Учтепа тумани Ахборот-кутубхона маркази раҳбари

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.