Кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Буюк Британия давлат коммуникациялар хизмати (GCS) Стратегик коммуникациялар бўлими бошлиғи Жейми Баллантайн раҳбарлигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида аҳоли ва жаҳон ҳамжамиятига Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, натижалари ҳақида тезкор, холис ва тўлақонли ахборот етказиш мақсадида вазирлик ва давлат идоралари ахборот хизматлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича ҳамкорлик масалалари, ушбу йўналишда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.