Эркин курашчи Бекзод Абдураҳмонов Токио-2020 Олимпиадасининг бронза медалини қўлга киритди

1
82
марта кўрилган.

Маҳоратли эркин курашчимиз Бекзод Абдураҳмонов (-74 кг) Токио-2020 Олимпия ўйинларининг бронза медалига сазовор бўлди.

Абжир спортчи шоҳсупага кўтарилиш учун кечган беллашувда қозоғистонлик  2019 йилги Жаҳон чемпионати  совриндори Данияр Кайсановга рақиблик қилди. Беллашув давомида тезкор ҳаракатлари ва абжирлиги билан ажралиб турган Абдураҳмонов якунда ўз ғалабасини тантана қилиб, делегациямиз ҳисобига яна бир медални қўшиб қўймоқда. Шу тариқа делегациямиз ҳисобидаги медаллар 2 тадан олтин ва бронзани ташкил этиб турибди.

Қайд этиш жоиз, 2 карра Жаҳон чемпиони, 2 карра Осиё ўйинлари чемпиони Абдураҳмонов 5 йил муқаддам Рио-2016 Олимпиадасида ушбу босқичда имкониятни бой бериб қўйган эди. Бугун у чиройли ғалабаси билан миллионлаб мухлисларимизга катта қувонч улашди ва ўз совринлари орасига Олимпиада медалини ҳам қўшиб қўймоқда.

GUJUM. UZ таҳририяти ушбу муваффақият билан Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасини,   Ўзбекистон спорт курашлари ассоциациясини, Бекзод Абдураҳмонов ва унинг яқинларини ҳамда барча мухлисларни самимий табриклайди.

Ёйиш

1 мулоҳаза

  1. Токио олимпиаданинг тезкр хабарлари тўғрисидаги маьлумотлар учун сайт рахбариятига ўз миннатдорсилигимни билдираман. Раънохон опа келгуси ишларингизда улкан мувафқақиятлар тилайман!

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.