Етмиш уч ёшли Ли Ён Гюн дўсти хотирасига 210-марафонини ўтказди

0
130
марта кўрилган.

Етмиш уч ёшли Ли Ён Гюн шаррос ёмғир қуяётганига қарамасдан ўзининг сўнгги – 210-марафонини босиб ўтишга жазм этди. Жанубий кореялик спортчи шу пайтгача 209 марта марафонда иштирок этган бўлиб,  ана шу  масофаларни жамласа, 8800 километрдан кўпроқни ташкил этади.

Марафончи Ли Ён Гюннинг майкасига саккиз минг метрли Ҳимолай чўққиларини 14 марта забт этган жанубий кореялик биринчи альпинист Пак Юн Сокнинг сурати туширилган. Пак Юн Сок 2006 йилда 8848 метрли Эверест чўққисига кўтарила бошлаганида Ли Ён Гюн дўстига ана шу 8848 маррасини километр ҳисобида югуриб босиб ўтиш ваъдасини берган эди.

Пак Юн Сок  Ер куррасидаги икки қутбида бўлган ва Гиннеснинг рекордлар китобидан ўрин олган альпинист. Ушбу спортчи ўзининг икки дўсти билан 2011 йилда Аннапурнинг жанубий ёнбағридан кўтарилаётган пайтда йўқолиб қолган. Тахминларга кўра, альпинистларни 6000 метр баландликда кўчки босиб қолган ва   қидирув натижа бермаган.

Унинг дўсти Ли Ён Гюн нафақага чиққунига қадар Пак Юн Сок номидаги жамғарма директори бўлиб ишлади.

Марафончи Ли Ён Гюн ўзининг ўзининг етмиш уч ёшида  210-марафонини 4 соату 38 дақиқада  босиб ўтиб, дўсти Пак Юн Сокка берган  сўзининг устидан чиқди.

gujum.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.