Европа осмони бўйлаб сирли радиоактив булут тарқалди

0
322
марта кўрилган.

Европа осмони бўйлаб радиоактив булут тарқалган. Олимлар Австрия, Германия, Италия, Франция каби бир қатор давлатлар устида — атмосферада рутений-106 изотопи миқдорининг йиғилганини қайд этдилар. Бироқ, булут қаердан келгани, унинг пайдо бўлишига нима сабаб бўлгани ҳали аниқланмади.

Француз мутахассислари тахминича, радиоактив элемент оқими Россия ёки Қозоқистон томондан келган.

«Эҳтимол, ядровий объектлардан бирида бирор инцидент юз берган. Таркибида рутений-106 мавжуд бўлган бирор материал билан ишлаш жараёнида авариявий ҳолат юз берган  ва атмосферага радиоактив моддалар чиқиб кетган», — дейди  Франция Радиациявий ва ядровий хавфсизлик институти вакили Жан-Марк Перес. Унинг фикрича, авария ҳолати атом электростанцияларида юз бермаган, акс ҳолда радиация жуда юқори  бўлар эди. Ҳодиса, радиоактив материалларни қайта ишлаш корхоналаридан бирида содир бўлган бўлиши керак.

Европа бўйлаб атмосферада тарқалган рутений-106 изотопи инсон саломатлигига хавф солмасада, Франция Радиациявий ва ядровий хавфсизлик институти бу ҳолатни жиддий, деб ҳисоблайди. Институт фикрига кўра, воқеа содир бўлган ҳудуддан одамларни эвакуация қилиш керак.

Россия ва Қозоқистон ҳукуматлари эса ядро объектларида ҳеч қандай инцидент юз бермаганини билдирганлар.

Euronews янгиликлар хизмати материаллари асосида тайёрланди.

 

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.