Европада беш давлат илм-фан cоҳасида гендер тенгсизликни енгди

0
212
марта кўрилган.

Бугун дунёнинг кўпгина давлатларининг деярли барча соҳаларида, шу жумладан илм-фан жабҳасида ҳам гендер тенгсизлик мавжуд. Лекин Европанинг беш давлати бу тенденцияни енгиб ўтди, — дея хабар беради Евроньюс ахборот хизмати.

Олима аёллар халқаро куни муносабати билан (11 февраль) Европа Иттифоқи комиссияси илм-фандаги аёллар тўғрисида ҳисобот эълон қилди. Унда келтирилишича, Европа Иттифоқи мамлакатларидаги олимларнинг фақатгина 41 фоизини аёллар ташкил этади. Лекин истисно ҳолатлар ҳам мавжуд, яъни Европа Иттифоқидаги бешта мамлакатда олимлар ва муҳандисларнинг аксарияти аёллардир. Масалан, Литвада фан оламида фаолият юритувчиларнинг 57 фоизи ҳотин-қизлардан иборат. Бу рақамлар нисбати Болгария ва Латвияда 53, Португалияда 51 ва Данияда 50 фоиздан ортиқни ташкил этади.

Рейтингнинг энг қуйи қисмидан Венгрия ва Люксембург ўрин олган бўлиб уларда бу нисбат 25 фоизга тенг. Финляндия ва Германия  фан оламида жавлон ураётган аёллар 29 ва 33 фоизни ташкил этади.

 Ойдин САЪДУЛЛАЕВА тайёрлади

Манба: Евроньюс ахборот хизмати

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.