Тошкент халқаро конференциясида Франциянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Виолен де Вильмор сўзга чиқди, дея хабар берилади Ўзбекистон Республикаси ҳукумат порталида.
– Афғонистонда тинч, барқарор муҳит шаклланишидан барчамиз манфаатдормиз, – деди Виолен де Вильмор. – Шу боис Ўзбекистон ва Афғонистон ташаббусини қўллаб-қувватлаймиз. Франция Афғонистон ва Марказий Осиё давлатлари билан яхши муносабатда. Ўйлаймизки, бундан кейин ҳам алоқаларимиз мустаҳкамланиб боради.
Элчи Франция бугунги Тошкент конференцияси қарорини қўллаб-қувватлашга тайёр эканини маълум қилди.