Германиядаги “Яшиллар” партиясидан канцлерликка номзод Анналена Бербок ўзининг “Шимолий оқим-2” лойиҳасига қарши бўлишининг уч сабабини айтди.
“Менимча, бу лойиҳа – катта хато”, деди сиёсатчи “Ouest-France” журналига берган интервьюсида. Унингча, биринчидан – лойиҳа Украина хавфсизлигига таҳдид, иккинчидан – Европа энергетик мустақиллигига раҳна солади, учинчидан – иқлим сиёсати бўйича ҳам хато иш ҳисобланади.
“Агар Европа иқлим иқлим бўйича холис бўлмоқчи бўлса, Россия газининг олиб келиниши – нотўғри йўл”, деди у.
Айни пайтда у “тўғри йўл”, деб нимани назарда тутишига аниқлик киритмади.
Манбаа: ЎзА