Имомали Раҳмон Ўзбекистон билан чегарадош туманга ташриф буюрди

0
110
марта кўрилган.

Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон Ўзбекистон билан дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида Шаҳристон тумани аҳолиси билан учрашди, деб хабар бермоқда «Ховар» ахборот агентлиги.

Мулоқот чоғида Тожикистон раҳбари Ўзбекистон билан чегарадош туман аҳолисини ўзбеклар билан дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш ва тадбиркорлик фаолиятини кенгайтиришга чақирган.
 
– Шаҳристон тумани қўшни ва дўст мамлакат – Ўзбекистон Республикаси билан чегарадош. Бу аҳолига катта имкониятлар яратади. Мазкур шароитдан оқилона фойдаланиш орқали сиз ўзбекистонлик ҳамкорларимиз билан савдо-иқтисодий ва, энг муҳими, ўзаро ишончга асосланган дўстлигимизни янги босқичга кўтара оласиз, – деган Имомали Раҳмон чегарадош ҳудуд аҳолиси билан суҳбатда.
 
Шу билан бирга, Тожикистон Президенти ўзбек ва тожик халқлари Шаҳристонда ўзаро ҳамжиҳатликда тотув ҳаёт кечираётганини қайд этган.

Манба: ЎзА

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.