Ҳар йили мамлакатимизда Жаҳон матбуоти эркинлиги куни кенг нишонланади. Бироқ, бу йил карантин туфайли тадбирлар ҳам бўлиб ўтмади.
Шундай бўлсада, яқиндагина «Чегара билмас мухбирлар» (Reporters Without Borders) ташкилоти жаҳон мамлакатларида матбуот эркинлиги борасида 2020 йилги рейтинг жадвалини эълон қилди Бу йил мамлакатимиз рейтингда 156-ўринни эгаллади.
Юқоридаги диаграммада Ўзбекистоннинг 2002 йилдан буён матбуот эркинлиги рейтингида эгаллаб келган ўрни акс эттирилган.
Эътиборлиси, кейинги уч йилда мамлакатимизнинг сўз эркинлиги рейтингидаги ўрни тобора мустаҳкамланиб бормоқда.
AOKAнинг ахборот хизматлари