КОРОНАВИРУСГА ОИД ЖАҲОН ЯНГИЛИКЛАРИ

0
253
марта кўрилган.

Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон вакиллари Самара вилояти чегара зонасида тўпланган муҳожирлар муаммосини ҳал қилиш учун комиссия таркибига қўшилишди. 

Роберт Кох номидаги институт мутахассислари аэропортларда мажбурий тана ҳарорати скрининг текширувини самарасиз дейишмоқда, чунки инфекция юқтирганларнинг аксариятида тана ҳарорати ошиши кузатилмайди. Шунингдек, тана ҳароратини ўлчаш қўшимча молиявий харажатларни ва асоссиз вақт сарфланишини келтириб чиқаради.

ХХР етакчи инфекционисти Чжун Наншан Хитойда инфекция юқтиришнинг иккинчи тўлқини пайдо бўлишидан огоҳлантирди.

Ҳиндистонда умуммиллий изоляция 31 майга қадар узайтирилди. Мамлакатда инфекция юқтирганлар сони 90 мингдан ошиб кетди.

 Австралиянинг коронавирус тарқалиши сабаблари бўйича мустақил текширув ўтказиш чақириқларини 120 дан ортиқ мамлакат қўллаб-қувватлади. 

 «Emirates Group» 30 мингга яқин иш ўрнини қисқартиришни кўриб чиқмоқда ва бу дунё авиакомпаниялари соҳасидаги энг катта иш ўрнини қисқартириш ҳисобланади.

АҚШ Федерал заҳира тизими мамлакат иқтисодиётининг тўлиқ тикланиши фақат COVID-19 га қарши вакцина пайдо бўлгандан сўнг, 2021 йил охиригача чўзилиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. АҚШда ишсизлар сони 25 фоизга етди. 

Исроилда 17 майдан бошлаб мактаблар фаолияти тикланди. Ҳукуматнинг таъкидлашича, бу иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун зарур чора бўлиб, бу орқали ота-оналар ўз ишларига қайтишлари мумкин. Шу билан бирга, ота-оналар ҳар куни болаларини дарсга жўнатишдан аввал тана ҳароратини ўлчашлари, 4-ва ундан юқори синф ўқувчилари эса ҳимоя ниқобларини тақишлари шарт.

MАНБАА: @aoka_uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.