Малала Юсуфзай сўнгги олти йилда илк бор Покистонга қайтди

0
128
марта кўрилган.

Ҳуқуқ ҳимоячиси, Тинчлик бўйича Нобел мукофоти лауреати Малала Юсуфзай толиблар ҳужумидан олти йил ўтиб — 29 март куни она юрти Покистонга қайтди. 

Кучайтирилан қўриқчилар ҳамроҳлигида у Исломобод аэропортидан меҳмонхонага олиб келинди. Маълум бўлишича Юсуфзай Покистонда тўрт кун бўлади ва мамлакат бош вазири Шаҳид Хақон Аббас билан учрашади. 

Малала Юсуфзай 11 ёшида Би-би-сида ўз блогини юрита бошлаганидан кейин машҳур бўлиб кетди, у Покистон шимолидаги Сват водийсида толиблар томонидан шариат қонунлари ўрнатилишини танқид қилган ва қизларнинг таълим олиш ҳуқуқларини очиқчасига қўллаб-қувватлаган. 2016 йилнинг октябрида Толибон ҳаракати жангарилари хужуми туфайли оғир яраланди. Шундан сўнг Малала Буюк Британияда узоқ муддат даволанди. 

2014 йили 17 ёшли Малала Юсуфзай Тинчлик бўйича Нобел мукофотига муносиб деб топилди, кейинроқ эса БМТнинг тинчлик элчиси бўлди. 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.