Машҳур Генри Форднинг лавозимга номзод танлаш илми

0
132
марта кўрилган.

Америкалик Генри Форд дунёда автомобил ишлаб чиқаришга тамал тошини қўйган саноатчи, кўплаб мамлакатлардаги заводларнинг эгаси бўлиш билан бирга иқтидорли  ихтирочи, 161 АҚШ патенти муаллифи.

 Форд заводи автомобил  ишлаб чиқариш даврининг бошида энг арзон автомобилларни ишлаб чиқарган.  Унинг шиори: «ҳамма учун машина». Ўзининг машинаси барча оилаларга кириб боришини ният қилган. Генри Форд 1947 йил 7 апрелда 84 ёшида оламдан ўтган. Унинг иш услуби, одамларга муносабати ўзига хос. Ўрганса арзийдиган томонлари жуда кўп.

Генри Форднинг ишга муносабати, мутахассис танлаш илми: Автомобилсоз Форд  ширкатидаги катта бир лавозимга номзод бўлган икки киши билан бирга овқатланди. Номзодларнинг иккаласи ҳам битта унивеситетни битирган бўлиб, уларнинг иш тажрибаси деярли бир хил эди.

  Улар овқатланиб бўлгач, бирга ошхонадан чиқишди. Генри Форд улардан бирига эртадан келиб иш бошлаши мумкинлигини, бошқасига эса узр сўраб, уни ўз командасига ололмаслигини айтди.

Шунда ишга олинмаган йигит журъатини тўплаб сўради:

– Узр сўрайман, битта савол берсам бўладими?

– Марҳамат!

– Биз овқатланиш пайтида мухандислик хусусида, автомобил ҳақида ёки университет ҳақида суҳбатлашмадик. Умумий мавзуда гаплашдик, холос. Дўстимни ишга олиб, мени ишга олмаганингизга сабаб нима?

  Генри Форд деди: –  Бунинг иккита сабаби бор: Биринчиси, дўстинг гўшт бўлагини тотиб кўриб, сўнгра туз сепди. Сен эса олдин туз сепиб, сўнгра еб кўрдинг. Мен нарсаларни ўзгартиришдан олдин синаб кўрадиганларни хуш кўраман.

Иккинчи сабаби, дўстинг мулозимга одоб билан муомала қилди. «Раҳмат», «узр» каби сўзларни ишлатди. Сенинг наздингда эса официант гўё йўқдай эди. Сен фақат менга нисбатан одобингни намоён қилдинг. Хулосам шуки, намунали бошлиқ мансабида турганида яхши таассурот қолдириши керак. У ҳамма билан ким бўлишидан қатьий назар гўзал муомалада бўлиши керак!

Равшан САЪДУЛЛАЕВ тайёрлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.