Озарбайжоннинг Шуша шаҳри Турк Дунёсининг маданий пойтахти деб эълон қилинди

0
653
марта кўрилган.

«Турксой» халқаро ташкилотининг навбатдан ташқари йиғилиши 2022-йил Турк Дунёсининг маданий пойтахти Бурса шаҳрида бўлиб ўтди.

«Турксой» Доимий кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида 2023 йил Шуша (Озарбайжон) турк дунёси маданий пойтахти деб эълон қилинди.

Йиғилишда ўз навбатида туркий халқлар маданий ҳамкорликларини давом эттириш, Турксой ташкилотига янги раҳбар тайинлаш каби қатор вазифалар белгилаб олинди.

Маълумот учун: Халқаро Турк маданияти ташкилоти турк дунёсидаги давлатларнинг машҳур ва тарихий шаҳарларини Турк Дунёсининг маданий пойтахти деб эълон қилиш орқали, танланган шаҳарда ташкилотга аъзо давлатларнинг санъати ва маданиятини ташвиқ тарғиб қилишни назарда тутади.

Шу ўринда айтиш жоизки «Турксой» 2022-йил учун Тuркиянинг Бурса шаҳрини Турк Дунёсининг маданий пойтахти деб эълон қилди. Ўтган 2021 йили эса Турк Дунёсининг маданий пойтахти Ўзбекистонинг Хива шаҳри танлаб олинганди.

Р. САПАЕВА тайёрлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.