Ўзбекистон илк бор дунёнинг энг яхши мамлакатлари рейтингидан ўрин олди

0
144
марта кўрилган.

Ўзбекистон илк бор Американинг U.S. News & World Report журнали томонидан тузилувчи дунёнинг энг яхши мамлакатлари рейтингидан ўрин олди. Бу ҳақда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати маълум қилди.

Рейтинг тўртта ҳудуддан 17 мингдан зиёд киши ўртасида ўтказилган сўровномага асосланган. Улар дунёнинг 78 та мамлакатини 76 хил кўрсаткич бўйича баҳолаган.

Ўзбекистон сўров якунида 100 баллдан 3,4 балл тўплаган ва 78 та давлат ичида 73-ўринни эгаллаган. Рейтингдан МДҲ мамлакатларининг яна 5 давлати — Россия (24-ўрин), Озарбайжон (66-ўрин), Украина (71-ўрин), Қозоғистон (72-ўрин), Беларусь (75-ўрин) жой олган.

Энг яхши мамлакатлар ўнталигига Канада, Япония, Германия, Швейцария, Австралия, АҚШ, Янги Зеландия, Буюк Британия, Швеция, Нидерландия кирди. Канада турмуш даражаси ва ижтимоий мақсадлар кўрсаткичи бўйича 1-ўринни эгаллаган.

Экспертлар мамлакатни одамлар ривожланиши ва ўсиши мумкин бўлган барқарор, хавфсиз, очиқ, адолатли ва тенг ҳуқуқли жамият деб ҳисоблайди. Рейтингда, шунингдек, ижтимоий адолат даражаси, ирқий тенглик ва ўз фаолиятини бошлаш имкониятлари ҳам ҳисобга олинган.

GUJUM.UZ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.