Ўзбекистон матбуоти тафаккурининг тимсоли – “Ўзбекистон матбуоти» журнали тўрт йиллик танаффусдан сўнг қайта ташкил этилди.
Жадид адабиётининг буюк намоёндаси, шоир Абдулҳамид Чўлпон асос солган «O’zbekiston matbuoti» журналининг ташкил этилганига бу йил 103 йил тўлди.
Шу муносабат билан Миллий Матбуот марказида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан тақдимот тадбири ўтказилди.
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров таъкидлаганидек, ўтган даврда ушбу журнал “Туркистон матбаачиси”, “Мухбирлар йўлдоши”, “Мухбир” ва “Ўзбекистон матбуоти» номи билан чоп этилиб, соҳа ҳодимларининг фаолиятини ёритишда, уларнинг малакасини оширишда муносиб ҳисса қўшиб келди.
Тақдимотнинг яна бир эътиборли томони шуки, ушбу маросим Туркиянинг «TRT Avaz» телеканали орқали “Чўлпон асос солган журнал қайта тикланди” сарлавҳаси остида кенг ёритилди.
Эътиборингизга ушбу видеолавҳани ҳавола этамиз. Бизга ушбу видео лавҳанинг мусиқа остида ёритилиши маъқул келди.
GUJUM.UZ