Ўзбекистонга Евроосиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи мақомини бериш масаласи кўриб чиқилди

0
69
марта кўрилган.

 

Ўтган ҳафтада Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар ҳукуматлари бош вазирлари ўринбосарлари даражасида ўтган Евроосиё иқтисодий иттифоқи комиссияси кенгашининг навбатдаги йиғилишида мамлакатимизга ушбу иттифоқда кузатувчи мақомини бериш масаласи кўриб чиқилди.
 
Россия, Қозоғистон, Беларусь, Арманистон ва Қирғизистон вакиллари бу масала бўйича якуний қарор қабул қилиш мақсадида уни ЕОИИга аъзо давлатларнинг бўлажак саммити кун тартибига киритди. Саммит яқин ойларда Минскда бўлиб ўтиши кутилмоқда.
 
Май ойида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ялпи мажлисида кенг муҳокамадан сўнг мамлакатимизнинг ЕОИИда кузатувчи сифатида иштирок этиш таклифи қўллаб-қувватланган эди. Тегишли расмий талабнома Олий Евроосиё иқтисодий кенгашига юборилди.
 
Кузатувчи мақомини олиш Ўзбекистонга ЕОИИ доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда ташкилотнинг барча муҳим қарорларидан хабардор бўлиш имконини беради. Бу Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо давлатлар билан, энг аввало, савдо, инвестициялар, транспорт, миграция ва бошқа устувор йўналишлар бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорлигини кенгайтиришга хизмат қилади.
 
Ўтган йили Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо давлатлар билан товар айланмаси 11 миллиард АҚШ долларидан ошди, 2016 йилда бу кўрсаткич 6 миллиард АҚШ долларидан зиёдроқ эди.

Манбаа: ЎзА

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.