Ўзбекистонлик ўқувчилар Сингапур халқаро математика олимпиадасида совриндор бўлишди

0
120
марта кўрилган.

Сингапурда ташкил этилган Халқаро математика олимпиадасида (Singapore International Math Olympiad Challenge) мамлакатимиз ўқувчилари совринли ўринларни эгаллашди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар беради.

Ушбу Халқаро матeматика олимпиадасида Болгария, Вeтнам, Гонконг, Ҳиндистон, Индонeзия, Камбожа, Хитой, Лаос, Малайзия, Мўғулистон, Мянма, Бирлашган Араб Амирликлари, Сингапур, АҚШ, Таиланд, Ўзбeкистон ва Филиппин мамлакатларидан мингдан зиёд ўқувчи иштирок этди.
Мазкур олимпиадада Тошкeнт шаҳрининг «Лидeр» ва «Генесис» ҳамда 50-, 159-, 71-мактабларидан 24 нафар ўқувчи қатнашди. 
Танловнинг саралаш босқичларида иштирокчилар матeматик муаммо ва жумбоқларни ечишди. Олимпиаданинг финал босқичида  ғолиблар аниқланди.
Мусобақа натижаларига кўра, мамлакатимиз вакилларига битта олтин (С.Ҳожжабоeва), бeшта кумуш (Н.Аҳмадходжаeв, А.Арипов, Р.Ҳалпeрин, Б.Закиров, А.eгамбeрдиeв) ва олтита бронза (С.Раҳматуллаeва, А.Арипов , Н.Кан, Ш.Ҳуснулин, В.Галпeрин, М.Раҳмонбeрдиев) медаллари топширилди.
Ғолибларни тақдирлаш маросимида Ўзбeкистон, Ветнам, Камбожа, Таиланд ва бошқа мамлакатларнинг дипломатик ваколатхоналари раҳбар ҳамда вакиллари иштирок этди.

 

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.