Пандемия бўйича жаҳон янгиликлари

0
200
марта кўрилган.

 Австрия барча қўшни давлатлар учун коронавирус билан боғлиқ чегара постлардаги чекловларни бекор қилади, Италия бундан мустасно 

 Ангела Меркел пандемиядан сўнг Германия иқтисодиётини тиклашни тезлаштириш учун мўлжалланган 130 миллиард евро миқдоридаги рағбатлантирувчи чора-тадбирларнинг янги пакетини маълум қилди. ҚҚС вақтинча қисқартирилади, оилалар ҳар бир фарзанд учун 300 евро олишади.

 Германия ҳам 15 июндан бошлаб Европа Иттифоқи мамлакатлари, Шенген ҳудуди ва Буюк Британия учун туризм чекловларини бекор қилади 

 Мумбай қирғоқларида юз берган довул сабаб Ҳиндистоннинг ғарбий штаталаридаги соҳилбўйи ҳудудларидан эвакуация қилинган 100 000 дан ортиқ одам орасидан коронавирус касаллиги аниқланди.

 Президент Доналд Трамп томонидан тавсия этилган безгакка қарши дори Гидроксихлорохин)нинг патогенга қарши ҳимоя салоҳияти илмий жиҳатдан батафсил ўрганилганда, беморларни мутлақо ҳимоя қила олмаслиги аниқланди.

Сергей Собянин Москва коронавирус пандемиясига қарши кураш учун тахминан 250 миллиард рубл сарфлашини, шунингдек, Россия пойтахтида 2020 йил даромадларидан 500 миллиард рубл камайишини маълум қилди.

 Испания ҳукумати пандемияга қарши курашда жорий қилинган фавқулодда ҳолатни охирги марта узайтириш учун параламент кўмагини таъминлашга сўз берди.

 Хитой фуқаро авиацияси бошқарувчиси 8 июндан бошлаб хорижий авиакомпаниялар учун Хитойга халқаро парвозларни амалга оширишилари мумкинлигини маълум қилди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.