Мексиканинг Нуэво-Леон штати пойтахти Монтеррейда жойлашган ҳам дўкон ҳам кутубхона бўлмиш ноёб иншоот на фақат ўзи хос қурилганлиги балки, китоб танлашга қулайлиги билан ҳам ажралиб туради.
Китоб жавонлари зинани эслатади. Нарвоннинг ҳар бир панжараси ичида битта бўлим акс этган.
Бу ерда инсоннинг маънавий юксалишида китоблар пиллапоядир деган ғоя ифода этилган. Бу фикр эса ҳақиқатдир! У ана шундай шакл-шамоили билан мутолаанинг аҳамиятини ошириб, китобларни севишга, ўқишга даъват қилиб туради.
Китоб ўқиган сари маънавиятингиз, руҳиятингиз юксалиб бораверишини Шарқ алломалари Беруний, Ал-Хоразмий, Ибн Сино, Улуғбек каби алломаларнинг ҳаёт йўли, мутолаага меҳри, авлодларга қолдирган китоблари ҳам исботлаб турибди.
О. Саъдуллаева