Президент Шавкат Мирзиёев “Покистон монументи” миллий ёдгорлик мажмуасида бўлди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.
Исломобод шаҳридаги мажмуа қарийб 3 гектар майдонни эгаллаган, уч йил давомида қурилиб, 2007 йилда очилган. Ёдгорликнинг шакли гул баргларига ўхшайди. Тўртта йирик барг Покистоннинг тўрт провинциясини ифодалайди. Эътиборлиси, мажмуа бобурийлар меъморчилиги анъаналари асосида барпо этилган. Бу ерда тарих музейи ҳам бор.
Давлатимиз раҳбарига мажмуадаги суратлар тарихи ҳақида сўзлаб берилди.