Хитой пойтахтида ўтказилаётган қишки Олимпия ўйинларининг иккинчи куни ҳам ортда қолди. Биринчи кун каби бугун ҳам бир қанча медаллар жамланмаси ўз эгаларига топширилди.
Бугун Россия Олимпия қўмитаси, Германия, Австралия, Япония, Янги Залендия каби терма жамоалар ўзларининг илк олтин медалларини қўлга киритишди. Кеча қўлга киритилган 2 та олтин медалга бугун яна бир бронза қўшган норвеглар ҳамон пешқадамлик қилмоқда.
Олтин, кумуш, бронза медалларини жамғариш бўйича Норвегиядан кейинги ўринларда Швеция ва Россия Олимпия қўмитаси турибди. Шунингдек, Нидерландия, Австралия, Япония, Словения, Хитой, Янги Зеландия, Италия, АҚШ мамлакатларига ҳам медаллар насиб қилди.
Қишки Олимпия ўйинларида юртимиздан бир спортчи Комилжон Tўxтaeв қатнашмоқда.
Ж. САЪДУЛЛАЕВ тайёрлади.