АҚШда рақамли сенсорли дори ишлаб чиқарила бошланди, дея хабар беради Reuters ахборот хизмати. Мазкур дори беморларнинг ҳапдорини қабул қилиш жараёнини кузатиб бориш мақсадида яратилган бўлиб, тиббиёт ва технология соҳалари интеграцияси натижаси, деса муболаға бўлмайди.
Дори шизофрения, депрессия ва бошқа руҳий касалликларда қабул қилинади. Бемор уни қабул қилганидан сўнг шифокор смартфонига хабар юборилади. Ошқозонга тушган дори намланади. Бу сенсорли дори учун сигнал вазифасини бажаради. Сигнални олган сенсорли дори смартфонга хабар юборади ва шу тариқа беморнинг даволаниш муолажаси кузатиб борилади.