Руминия элчиси Ҳазрати Султон чўққисидан Ўзбекистон халқига салом йўллади

0
262
марта кўрилган.

Куни кеча Руминия элчиси Даниел Кристиан Чобану Қашқадарё вилоятидаги Ҳазрати Султон чўққисига (4083 метр) кўтарилди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги мухбири.

Дипломат ўзининг чўққига чиқишини Руминия дипломатиясининг 160 йиллиги (27-июль – Руминияда Ташқи ишлар вазирлиги ташкил этилган кун), шунингдек, Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллигига бағишлади.

Даниел Кристиан Чобану Ўзбекистонда Ҳазрати Султон чўққисига муваффақиятли чиққан биринчи хорижий дипломатдир. 2021-йилда мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллигини нишонлаш арафасида Руминия элчиси Катта Чимён чўққисига (3309 м) кўтарилганди.

Элчихона маълумотларига кўра, Руминия Ўзбекистон билан муносабатларни ҳар томонлама ривожлантиришдан манфаатдор. Сиёсий, дипломатик, савдо-иқтисодий, маданий ва таълим соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш Руминиянинг Марказий Осиёдаги устувор манфаатларидан биридир. Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар икки давлат ўртасидаги мулоқот ва алоқаларни кенгайтириш учун яхши истиқболлар очмоқда. Руминия ҳам Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашни бундан кейин ҳам қўллаб-қувватлаши таъкидланди.

Тоғ чўққисида Руминия элчиси Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги куни муносабати билан Ўзбекистон халқини ўзбек тилида табриклади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.