Саудия Арабистони Подшоҳи «Олий даражали Имом Бухорий» ордени билан мукофотланди

0
141
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Икки муқаддас масжид ходими – Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Саудни мамлакатимизнинг юксак мукофоти – «Олий даражали Имом Бухорий» ордени билан мукофотлади,  дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Маълумки, бу орден яқинда, Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 15 августдаги қонунига мувофиқ таъсис этилди. У билан илм-маърифатни ривожлантириш, ислом олами мутафаккирлари меросини ўрганиш ва кенг тарғиб қилишдаги алоҳида хизматлари учун олимлар, тадқиқотчилар, адиблар, шунингдек, хорижий давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари мукофотланади.

Салмон бин Абдулазиз ушбу мукофотга сазовор бўлган биринчи инсон бўлди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.