Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити муносабати билан табрикномалар йўллади

0
117
марта кўрилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити муносабати билан қатор хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарларини табриклади. 

Жумладан, Афғонистон, Бангладеш, Бирлашган Араб Амирликлари, Индонезия, Иордания, Кувайт, Малайзия, Миср, Озарбайжон, Покистон, Саудия Арабистони, Сингапур, Тожикистон, Туркия, Туркманистон, Эрон, Ўмон, Қатар, Қирғизистон, Қозоғистон ва бошқа мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарлари, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Ислом тарақиёт банки, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий камиссарияти, Кавказ мусулмонлари идораси каби халқаро ташкилотлар раҳбарларига табрикномалар йўллади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.