ШҲТга аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг Пекин шаҳридаги мажлиси

0
113
марта кўрилган.

2018 йилнинг 13-16 март кунлари Пекин шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Ҳиндистон, Покистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон вакиллари томонидан ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгаши ва Ҳукумат раҳбарлари кенгаши (бош вазирлар) бўлажак мажлисларининг кун тартиби ва якуний ҳужжатлари лойиҳалари, ташкилотнинг мазкур муҳим тузилмаларига тайёргарлик кўриш жараёни муҳокама қилинди.

Миллий координаторлар 2018 йилга мўлжалланган асосий тадбирлар дастури ва кўп томонлама ҳамкорликнинг бошқа масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

 Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.